Veolia иссиқлиқ тарифлари нега ошаётганини тушунтириб берди

Октябрдан иссиқлик таърифлари 15% ошади, лекин бу ҳали таннархдан анча паст. Таннарх тўлиқ қопланиши учун нархлар 5,5 баравар оширилиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Veolia Energy Tashkent 2025 йил октябрь ойидан бошлаб иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини эълон қилди.
Компания хабарига кўра, бу энергия ресурслари нархи ошиши билан боғлиқ: май ойидан бери газ нархи 20 фоизга, электр 11 фоизга, сотиб олинадиган иссиқлик эса 13 фоизга ошди.
Шу сабабли, аҳоли учун иссқлик тарифлари 15 фоизга, бюджет ташкилотлари учун 18,8 фоизга, юридик шахслар учун эса - 40 фоизга оширилди.
Бугунги кунда иссиқлик таъминоти шаҳар бюджетининг энг кўп субсидияланадиган йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Фуқаролар иссиқлик харажатларининг фақат 19,7 фоизини тўламоқда, қолгани эса давлат ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Аммо ҳукумат стратегиясида 2030 йилгача субсидиялардан тўлиқ воз кечиш кўзда тутилган.
Компания таъкидлашича, пойтахтда 10 йиллик модернизация дастури амалга оширилмоқда. 2022 йилдан 2024 йилгача эскирган қувурларни алмаштириш, қозонлар, насос станцияларини таъмирлаш орқали иссиқлик йўқотишларини 44,3 фоиздан 33,4 фоизга камайтиришга эришилди. Лекин ҳали иссиқлик тармоқларининг қарийб 68 фоизи янгиланишга муҳтож.
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади — президент қарори