ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россиянинг Красноярск шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий "Russian Judo Tour" турнири бўлиб ўтди. Унда ўндан ортиқ давлат терма жамоалари иштирок этди. Бу ҳақда УзА ахборот агентлиги хабар берди.
Бу турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили муносиб иштирок этиб, 3 та медални қўлга киритди. -100 кг вазн тоифасида Эрназар Сарсенбаев барча дастлабки беллашувларда ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айланди. Аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Севинч Исакова финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров бронза медалига сазовор бўлди.
Трое узбекских борцов завоевали медали в России
© "УзА"