Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда биржа савдоларини ривожлантириш дастури тасдиқланди

Ҳужжат тўрт қисмдан иборат. У умумий қоидалар, тадбирлар тизими, амалга оширишни таъминлаш механизмлари ва ресурсларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бош вазирлари 15 август куни Қирғизистонда бўлиб ўтган ҳукуматлараро кенгаш мажлисида умумий бозорда биржа савдоларини ривожлантириш дастурини тасдиқлашди.
Ҳужжат тўрт қисмдан иборат бўлиб, умумий қоидалар, тадбирлар тизими, амалга оширишни таъминлаш механизмлари ва ресурсларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
Дастур уч босқични ўз ичига олади: умумий биржа бозорини шакллантириш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш, пилот лойиҳаларни амалга ошириш ва имитация савдоларини ўтказиш, шунингдек, 2029 йилга келиб биржа бозорининг тўлиқ ишлашини бошлаш.
Дастурга 14 та тадбир киритилган, шу жумладан, товарларнинг умумий биржа бозорини шакллантириш тўғрисидаги халқаро шартномани ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, савдо ташкилотчилари ва инфратузилма ташкилотлари ўртасидаги келишув, Иттифоқ органлари ҳужжатлари ва савдо ташкилотчилари ўртасидаги протоколлар.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Арипов: Ўзбекистон тўрт йил ичида ЕОИИ билан савдо айланмасини 80 фоизга оширди