Матбуот маркази

Sputnik матбуот марказида Ўзбекистон–Россия савдо ҳамкорлиги муҳокама этилади

Ўзбекистон–Россия савдо ҳамкорлиги муҳокама этилади. Салоҳиятли соҳалар шунингдек қўшма лойиҳалар қандай қилиб иқтисодий тараққиёт драйверига айланаётгани ҳақида сўз боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида Россия экспорт марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Павел Буханов иштирокида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 15 август куни, Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланади. Спикер икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлиги учун қайси соҳаларда энг катта салоҳият кўраётгани ва қўшма лойиҳалар қандай қилиб иқтисодий ривожланиш драйверларига айланаётгани ҳақида маълумот беради.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
+998971907178
️ Телеграм: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.