Матбуот маркази

Sputnik матбуот марказида ШҲТ маконида рақамли савдо ривожланиши муҳокама қилинади

Иштирокчилар ШҲТда рақамли савдони ривожлантириш, Россия ва Ўзбекистон бизнесларининг ташкилот доирасида рақамлаштиришдан манфаатдор эканини муҳокама қилишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. 12 август куни Sputnik матбуот марказида ШҲТ маконида рақамли савдо ривожланиши муҳокама қилинади
Бу мавзуга бағишланган Тошкент – Москва видеокўприк мулоқоти соат 14:00 да бошланади.
Тошкентдаги иштирокчи:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорларга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Мирислом Йўлдошев.
Москвадаги иштирокчи:
Россия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Андрей Кузяев.
Иштирокчилар ШҲТда рақамли савдони ривожлантириш, савдо операцияларини соддалаштириш учун рақамли ечимлар имкониятларини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон бизнесларининг ташкилот доирасида рақамлаштиришдан манфаатдор эканини муҳокама қилишади.
Анжуманга журналистлар таклиф этилади. Рўйхатдан ўтиш учун:
+998971907178
@alisherakimbaev
a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.