Ўзбекистонлик спортчилар илк бор академик эшкак эшиш бўйича ЖЧда совриндор бўлишди

Литвада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчилари академик эшкак эшиш бўйича тарихий натижага эришди — спортчилар илк бор иккита кумуш медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Литванинг Тракай шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатида медаль олди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Академические гребцы Узбекистана впервые стали призерами чемпионата мира
"Ушбу мусобақа Ўзбекистон учун тарихий бўлди — мамлакатимиз спортчилари илк бор жаҳон чемпионати совриндорлари қаторига кирди. Қизғин курашда вакилларимиз икки кумуш медални қўлга киритишди", - дейилган хабарда.
Совриндорлар:
Аёллар ўсмирлар жуфтлиги (рулчисиз) (JW2-) — Райҳон Сатторова ва Айдана Сметуллаева.
Эркаклар ўсмирлар яккалик (JM1x) — Жамол Турғунов.
Академические гребцы Узбекистана впервые стали призерами чемпионата мира