ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида бўлиб ўтган ихтисослаштирилган давра суҳбатида миллий қишлоқ хўжалиги идоралари мутахассислари Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситаларини ишлаб чиқиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Муҳокамада, хусусан, қишлоқ хўжалигини имтиёзли кредитлаш ва лизинг механизмлари, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, бюджетдан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шунчаки молиявий ёрдам воситаси эмас, балки барқарор, рақобатбардош ва технологик ривожланган саноатни шакллантиришнинг стратегик механизмидир”, - деди Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Агросаноат сиёсати департаменти директори Наира Карапетян.
Иштирокчилар муҳокама қилинган мавзуларнинг долзарблигини, бу борада мунтазам тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидладилар.