ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да давлат назорати органлари ва аккредитация органларининг божхона органлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизми ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу механизм 8 август куни ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкий раислигида ЕИК Божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов иштирокида бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашувда муҳокама қилинди.
Тадбир Комиссия томонидан аъзо давлатлар билан биргаликда ишлаб чиқилаётган Иттифоқнинг техник регламентлари талабларига мувофиқлигини миллий давлат назорати органлари, шунингдек, аккредитация органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини кўриб чиқиш доирасида бўлиб ўтди.
Йиғилишда мажбурий талаблар ёки маҳсулот мувофиқлигини баҳолашнинг белгиланган тартиблари бузилган ҳолда берилган мувофиқликни баҳолаш ҳужжатлари бўйича қарорлар қабул қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.