Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ: давлат назорати ва божхона органлари ҳамкорлиги механизми ишлаб чиқилмоқда

© ЕЭК Флаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2025
Oбуна бўлиш
Ушбу механизм 8 август куни ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкий раислигида бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашувда муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да давлат назорати органлари ва аккредитация органларининг божхона органлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизми ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу механизм 8 август куни ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкий раислигида ЕИК Божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов иштирокида бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашувда муҳокама қилинди.
Тадбир Комиссия томонидан аъзо давлатлар билан биргаликда ишлаб чиқилаётган Иттифоқнинг техник регламентлари талабларига мувофиқлигини миллий давлат назорати органлари, шунингдек, аккредитация органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини кўриб чиқиш доирасида бўлиб ўтди.
Йиғилишда мажбурий талаблар ёки маҳсулот мувофиқлигини баҳолашнинг белгиланган тартиблари бузилган ҳолда берилган мувофиқликни баҳолаш ҳужжатлари бўйича қарорлар қабул қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК натрий сульфидлари ва целлюлоза эфирларига импорт божи ставкаларини нолга туширди
Янгиликлар лентаси
0