Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Тунис ўртасида эркин савдо тўғрисида битим имзоланиши мумкин

Тунис Африканинг жадал ривожланаётган бозорига етказиб беришни рағбатлантириш учун муҳим ўйинчилардан бири сифатида кўрилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Тунис ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисида битим имзолаш мақбуллигини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК штаб-квартирасида ЕОИИ ва Тунис ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ЕОИИ мамлакатлари ваколатли давлат органлари, бизнес ҳамжамияти ва илмий доиралари вакиллари, хусусан, аъзо давлатлардан экспорт қилувчиларнинг Тунис бозорига бир қатор аниқ секторлар бўйича кириш хусусиятларини, шунингдек савдо тўсиқларини бартараф этиш масалаларини кўриб чиқишди.
Таъкидланишича, Тунис Африканинг жадал ривожланаётган бозорига етказиб беришни рағбатлантириш учун муҳим ўйинчилардан бири.
“Комиссия ҳозир ЕОИИ ва унинг аъзо давлатларнинг Тунис Республикаси билан эркин савдо тўғрисида битим тузиши мақсадга мувофиқлигини ўрганмоқда”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, томонлар ўзаро савдо-сотиқдаги савдо тўсиқларини аниқлаш ва бартараф этишни режалаштиришган ва товар айирбошлаш ҳажмининг сезиларли ўсиш салоҳиятини кўришмоқда.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
Индонезия ва ЕОИИ декабрда савдо келишувини имзолайди