Андижон вилоятида 4 балли зилзила юз берди

Зилзила эпицентри Марҳамат тумани. Ер силкиниши Фарғона ва Наманган вилоятларида 2−3 балл бўлиб сезилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. 8 август куни соат 08:58 да Андижон вилояти Марҳамат туманида 4 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 268 км жанубий-шарқ жойлашган. Магнитудаси 4,2 баллни, чуқурлиги 15 километрни ташкил этган.
Водий вилоятларида сезилиш кучи:
Андижон вилоятида 3 балл, 29 км.
Фарғона вилоятида 2−3 балл, 45 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 72 км.
Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда ҳам сезилди