Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин ва Трамп учрашуви бўйича келишувга эришилди

Россия ва АҚШ яқин кунларда Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида учрашув ўтказишга келишиб олди, деди президент ёрдамчиси Юрий Ушаков. Учрашув жойи келишилган ва кейинроқ эълон қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Америка томонининг таклифига кўра, яқин кунларда олий даражадаги икки томонлама учрашув, яъни президент Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Унинг сўзларига кўра, томонлар саммитни мувофиқлаштиришга киришдилар, кейинги ҳафта саммит ўтказиш учун мўлжал сифатида белгиланган, аммо ҳозирча тайёргарлик неча кун давом этишини айтиш қийин. Учрашув жойи келишилган ва у жой кейинроқ эълон қилинади.

"Оқ уй раҳбарининг махсус вакили Стивен Уиткофф чоршанба куни президентлар ва Владимир Зеленскийнинг уч томонлама учрашуви ғоясида ҳам тўхталиб ўтган эди, бироқ Москва уни муносабатсиз қолдирган", - дея изоҳлаб ўтди президент ёрдамчиси.

"Биз биринчи навбатда Трамп билан икки томонлама учрашувга тайёргарлик кўришга эътибор қаратишни таклиф этяпмиз ва бу учрашув муваффақиятли ҳамда самарали ўтишини асосий масала деб ҳисоблаймиз", - деди Ушаков.
“Путин ва Уиткофф ўртасидаги учрашув конструктив тарзда ўтди, Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича кейинги қўшма ишлар муҳокама қилинди, Россия дўстлари ва ҳамкорларини унинг натижалари ҳақида хабардор қилиб келмоқда”, - дея қўшимча қилди у.
Кейинроқ, Владимир Путин БААни Оқ уй раҳбари Дональд Трамп билан учрашув учун қулай жой деб атади.

Уиткоффнинг Москвага ташрифи

Чоршанба куни Путин Кремлда Америка вакилини қабул қилди, суҳбат уч соатдан кўпроқ вақт давом этди. Бу ташриф дипломатнинг йил бошидан буён Россияга бешинчи ташрифидир.
Ушаковнинг аниқлик киритишича, Уиткофф орқали икки давлат раҳбарлари бир бирига Украина масаласида ўз позицияларини етказишган, шунингдек, Москва ва Вашингтон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Трамп кеийнчалик баёнот бериб, учрашувда томонлар катта ютуқларга эришганини айтиб ўтди. У музокараларни жуда сермаҳсул деб атаб, яқин кунлар ва ҳафталарда жанговар ҳаракатларни якунлаш устида ишлаш ниятида эканлигини қўшимча қилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кремль Путин ва Уиткофф музокаралари тафсилотларини ошкор қилди