ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Россия кино ва видеофильмлар ишлаб чиқариш ва намойиш этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоламоқчи. Россия бош вазири Михаил Мишустин тегишли музокаралар ўтказиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
“Келишувни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан имзолаш режалаштирилган”, - дейилади Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарида.
Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида аввалроқ эълон қилинган ҳужжат лойиҳасидан маълум бўлишича, келишув кино ишлаб чиқариш ва намойиш этиш билан боғлиқ ЕОИИда (Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон) ягона хизматлар бозорини шакллантиришга қаратилган.
Евроосиё бешлиги ушбу соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди ва "хизмат етказиб берувчилар томонидан истеъмолчиларнинг ҳамда ҳалол бозор субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари, шунингдек, жамоат ва давлат манфаатлари бузилишининг олдини олиш механизмини яратмоқчи," дейилади ҳужжат лойиҳасида.