Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россия EОИИдаги ҳамкорлари билан кино бозор тўғрисида келишув имзоламоқчи

© Sputnik / Бахром ХатамовПроцесс создания кинематографического изображения
Процесс создания кинематографического изображения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ушбу келишувнинг мақсадларидан бири "хизмат етказиб берувчилар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш механизмини яратиш" бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Россия кино ва видеофильмлар ишлаб чиқариш ва намойиш этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоламоқчи. Россия бош вазири Михаил Мишустин тегишли музокаралар ўтказиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
“Келишувни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан имзолаш режалаштирилган”, - дейилади Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарида.
Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида аввалроқ эълон қилинган ҳужжат лойиҳасидан маълум бўлишича, келишув кино ишлаб чиқариш ва намойиш этиш билан боғлиқ ЕОИИда (Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон) ягона хизматлар бозорини шакллантиришга қаратилган.
Евроосиё бешлиги ушбу соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди ва "хизмат етказиб берувчилар томонидан истеъмолчиларнинг ҳамда ҳалол бозор субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари, шунингдек, жамоат ва давлат манфаатлари бузилишининг олдини олиш механизмини яратмоқчи," дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Кинофорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2025
ПХИФ-2025: Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан қандай фильмлар суратга олмоқда?
Янгиликлар лентаси
0