ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Россия қўшинлари Киев вилоятидаги Украина ҳарбий хизматчиларининг мувофиқлаштириш ва алоқа нуқталарига зарбалар берди, деб маълум қилди Николаев махфий маркази координатори Сергей Лебедев РИА Новостига.
“Киев ва вилоятда - мувофиқлаштириш ва алоқа нуқталарида камида иккита тунги зарбалар қайд этилди”, - деди у.
Якшанбага ўтар кечаси маҳаллий ОАВ Украина пойтахтида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар берди. Мамлакат Рақамли трансформация вазирлиги маълумотларига кўра, Киев ва вилоятда ҳаво ҳужуми сиренаси чалинган.
Украина Қуролли кучларининг фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларига жавобан Россия қўшинлари юқори аниқликдаги ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги қуроллар, шунингдек, дронлар билан фақат душманнинг ҳарбий объектлари ва ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига зарбалар беради.