ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да дори воситаларини синовдан ўтказиш ва лаборатория тадқиқотлари сифатини текшириш энди янгича тарзда бўлади.
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши фармацевтика лабораториялари ва уларни текширадиганлар учун янги қоидаларни тасдиқлади.
Агар дори воситаси ЕОИИда тасдиқланган бўлса, ишлаб чиқарувчилар энди чет элда дори воситасини рўйхатдан ўтказиш учун такрорий тадқиқотлар ўтказишлари шарт бўлмайди.
Текширувчилар эса турли ЕОИИ мамлакатларида такрорий текширувлардан қочишга ёрдам берадиган тартибларга мувофиқ ишлайди.
Янги қоидалар “Евроосиё бешлиги” тажрибасини ҳам, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти халқаро тавсияларини ҳам ҳисобга олади.