https://sputniknews.uz/20250626/evroosiyo-iqtisodiy-forum-eoii-dori-bozor-50191380.html
Евроосиё иқтисодий форуми: ЕОИИда дори воситаларининг умумий бозори яратилади
Евроосиё иқтисодий форуми: ЕОИИда дори воситаларининг умумий бозори яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Иттифоқ мамлакатлари аҳолиси учун дори воситалари нахлари тартибга солинади. 26.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-26T17:40+0500
2025-06-26T17:40+0500
2025-06-26T17:40+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
дори
дорилар нархи
беларусь
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1a/50190129_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_1a91488687bf6a29e22bc72855c9f386.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биринчи марта Евроосиё иқтисодий иттифоқининг фармацевтика секторини рақобат нуқтаи назаридан ривожлантириш бўйича комплекс тадқиқот ўтказди. Натижалар ҳақида ЕИК рақобат ва монополияга қарши курашиш вазири Максим Ермолович маълум қилди, деб ёзмоқда комиссия матбуот хизмати.Бугун Минскда IV Евроосиё иқтисодий форуми очилди. Унинг доирасида "Фармацевтика бозорини ривожлантириш: кириш ва фойдаланиш имконияти" мавзуига қаратилган сессия бўлиб ўтди.Максим Ермоловичнинг қайд этишича, фармацевтика секторини ривожлантириш бўйича комплекс тадқиқот ўтказилди.Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси бизнес ва истеъмолчилар учун тўсиқлар яратиши мумкин. Нархларни тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилди. Унинг айтишича, бугунги кунда бу ЕОИИ мамлакатларининг миллий ваколатидир.Бироқ Иттифоқ дори воситаларининг умумий бозорини шакллантириш шароитида тартибга солишдаги фарқларга ва бунинг натижасида дори-дармонлар учун юзага келадиган нарх диспаритетларига эътибор қаратиш лозим. Бу рақобат учун чақириқ.Тадқиқот шуни кўрсатдики, Иттифоқ мамлакатларида юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун дори-дармонлар (508% гача), "қон ва гемопоэз" гуруҳидаги дорилар (497% гача), антибиотиклар (275% гача) нархлари энг кўп фарқ қилади.Бу нархларни давлат томонидан тартибга солиш объектлари, чекланган нархларни ҳисоблаш усуллари ва референт мамлакатлар рўйхатларидаги фарқларнинг натижасидир. Баъзан хўжалик юритувчи субъектларнинг инсофсиз бозор стратегиялари ҳам бўлиши мумкин.Шунингдек, бозор субъектларининг рақобатга зид хатти-ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида юмшоқ тартибга солиш механизми сифатида "ЕОИИ фармацевтика секторининг ҳалол амалиёт кодекси"ни ишлаб чиқишни бошлаш режалаштирилган.2024 йилда ЕОИИ доирасида фармацевтика сектори ҳажми 30,9 миллиард долларни ташкил этди, шундан 66 фоизи дорихона (чакана) сегментига, 34 фоизи давлат харидларига тўғри келади.
https://sputniknews.uz/20250626/ozbekiston-eoii-erkin-savdo-zona-50188506.html
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1a/50190129_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6c75decf191d14112f9d29c044972430.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, дори, дорилар нархи, беларусь, форум
еоии, еик, дори, дорилар нархи, беларусь, форум
Евроосиё иқтисодий форуми: ЕОИИда дори воситаларининг умумий бозори яратилади
Иттифоқ мамлакатлари аҳолиси учун дори воситалари нахлари тартибга солинади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биринчи марта Евроосиё иқтисодий иттифоқининг фармацевтика секторини рақобат нуқтаи назаридан ривожлантириш бўйича комплекс тадқиқот ўтказди. Натижалар ҳақида ЕИК рақобат ва монополияга қарши курашиш вазири Максим Ермолович маълум қилди, деб ёзмоқда комиссия
матбуот хизмати. Бугун Минскда IV Евроосиё иқтисодий форуми очилди. Унинг доирасида "Фармацевтика бозорини ривожлантириш: кириш ва фойдаланиш имконияти" мавзуига қаратилган сессия бўлиб ўтди.
Максим Ермоловичнинг қайд этишича, фармацевтика секторини ривожлантириш бўйича комплекс тадқиқот ўтказилди.
"Тадқиқот давомида аниқланган тартибга солиш муаммолари орасида - ЕОИИ умумий нормаларини миллий даражада қўллашдаги фарқлар ва ягона қоидалар бўйича Иттифоқ мамлакатларида дори воситаларини рўйхатдан ўтказишнинг нотекислиги, юқори ва шаффоф бўлмаган бозорга кириш "бўсағаси," давлат харидлари мақсадлари учун дори воситаларининг ўзаро алмашинувчанлигини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд", — дейилади хабарда.
Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси бизнес ва истеъмолчилар учун тўсиқлар яратиши мумкин. Нархларни тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилди. Унинг айтишича, бугунги кунда бу ЕОИИ мамлакатларининг миллий ваколатидир.
Бироқ Иттифоқ дори воситаларининг умумий бозорини шакллантириш шароитида тартибга солишдаги фарқларга ва бунинг натижасида дори-дармонлар учун юзага келадиган нарх диспаритетларига эътибор қаратиш лозим. Бу рақобат учун чақириқ.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, Иттифоқ мамлакатларида юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун дори-дармонлар (508% гача), "қон ва гемопоэз" гуруҳидаги дорилар (497% гача), антибиотиклар (275% гача) нархлари энг кўп фарқ қилади.
Бу нархларни давлат томонидан тартибга солиш объектлари, чекланган нархларни ҳисоблаш усуллари ва референт мамлакатлар рўйхатларидаги фарқларнинг натижасидир. Баъзан хўжалик юритувчи субъектларнинг инсофсиз бозор стратегиялари ҳам бўлиши мумкин.
"Шу муносабат билан, ЕОИИ доирасида нархларни тартибга солиш мақсадида дори воситаларининг намунавий рўйхатини ва ишлаб чиқарувчиларнинг максимал нархларини ҳисоблашнинг намунавий услубини шакллантириш имкониятларини ўрганиш таклиф этилди. Бу Иттифоқ мамлакатлари аҳолиси учун дори воситаларидан тенг кафолатланган фойдаланиш даражасини таъминлайди", — дея аниқлик киритилган хабарда.
Шунингдек, бозор субъектларининг рақобатга зид хатти-ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида юмшоқ тартибга солиш механизми сифатида "ЕОИИ фармацевтика секторининг ҳалол амалиёт кодекси"ни ишлаб чиқишни бошлаш режалаштирилган.
2024 йилда ЕОИИ доирасида фармацевтика сектори ҳажми 30,9 миллиард долларни ташкил этди, шундан 66 фоизи дорихона (чакана) сегментига, 34 фоизи давлат харидларига тўғри келади.