Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК натрий сульфидлари ва целлюлоза эфирларига импорт божи ставкаларини нолга туширди

Қарорлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 30 календар кун ўтгандан кейин кучга киради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши 2026 йил охиригача натрий сульфидлари ва целлюлоза эфирларига импорт божхона божи ставкаларини нолга туширди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши бу тўғрисида қарорлар қабул қилди.
“Натрий сульфидлари тўғрисидаги қарор Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари металлургия ва кимё саноати корхоналарини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ўз навбатида, целлюлоза эфирлари асосан асосий таркибий қисм сифатида ишлатилади”, - дейилади хабарда.
Божхона-тарифларни тартибга солишнинг тегишли чора-тадбирларининг жорий этилиши тайёр маҳсулотлар таннархини пасайтириш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.
Қарорлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 30 календар кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва АСЕАН товар белгиларини биргаликда ҳимоя қилади