ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. 30 июль куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва АСЕАН га аъзо давлатлар вакиллари иштирокида интеллектуал мулк бўйича биринчи қўшма семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК). Семинарда ЕИК вакиллари ишга туширишнинг якуний босқичида бўлган ЕОИИ товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш минтақавий тизими лойиҳасини тақдим этди.АСЕАН вакиллари эса интеллектуал мулк объектлари тўғрисида маълумот алмашиш борасида ўз ютуқларини, шунингдек, бирлашма ҳудудида бундай объектларни рўйхатдан ўтказиш истиқболлари тўғрисида сўзлаб беришди.Иштирокчилар интеграция бирлашмалари доирасида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш услублари бўйича тажриба алмашдилар, шунингдек, ушбу йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришдилар.Маълумот учун, АСЕАН - Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси, 1967 йил 8 августда ташкил этилган. Аъзо давлатлар: Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Филиппин, Бруней-Доруссалом, Вьетнам, Лаос Халқ Демократик Республикаси, Мьянма, Камбоджа. Ташкилот мақсади: Минтақа мамлакатларининг иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш.
Икки ташкилот вакиллари интеллектуал мулк ҳимояси борасида фикр алмашдилар, минтақавий тенденцияларни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. 30 июль куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва АСЕАН га аъзо давлатлар вакиллари иштирокида интеллектуал мулк бўйича биринчи қўшма семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК).
Семинарда ЕИК вакиллари ишга туширишнинг якуний босқичида бўлган ЕОИИ товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш минтақавий тизими лойиҳасини тақдим этди.
АСЕАН вакиллари эса интеллектуал мулк объектлари тўғрисида маълумот алмашиш борасида ўз ютуқларини, шунингдек, бирлашма ҳудудида бундай объектларни рўйхатдан ўтказиш истиқболлари тўғрисида сўзлаб беришди.
Бутун Евроосиё ҳудудида қоидабузарликларнинг рақамли муҳит ва интернетга ўтиши, ҳамда уларнинг трансчегаравий хусусияти кучайиш тенденциялари қайд этилди.
Иштирокчилар интеграция бирлашмалари доирасида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш услублари бўйича тажриба алмашдилар, шунингдек, ушбу йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришдилар.
Маълумот учун, АСЕАН - Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси, 1967 йил 8 августда ташкил этилган. Аъзо давлатлар: Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Филиппин, Бруней-Доруссалом, Вьетнам, Лаос Халқ Демократик Республикаси, Мьянма, Камбоджа. Ташкилот мақсади: Минтақа мамлакатларининг иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.