Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украина келишуви масаласида дипломатияни афзал кўради — Песков

Песков: Агар дипломатик келишувга эриша олсак, бу биз учун афзал вариант бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия Украинадаги можарони ҳал қилиш учун сиёсий ва дипломатик воситаларни афзал кўради, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Биз буни сиёсий ва дипломатик воситалар орқали қилиш афзалроқ эканини бир неча бор айтдик. Ва махсус ҳарбий операция бу воситалар имконсиз бўлиб қолган, мулоқот бўйича барча таклифларни Украинанинг ўзи ҳам, ғарбликлар ҳам рад этган шароитда давом этмоқда. Агар дипломатик келишувга эриша олсак, бу биз учун афзал вариант бўлади”, - деди у.
Махсус операция якунланганидан кейин Россия Украина билан муносабатларни қайси тамойиллар асосида қуриши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Песков аввало можаро ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
“Биз махсус ҳарбий операция олдида турган вазифаларнинг амалда бажарилишини қайд этишимиз керак, <...> ва кейин эса муносабатлар қандай ўрнатилиши ҳақида ўйласа бўлади”, - дея тушунтирди Кремль вакили.

Истанбулдаги учинчи учрашув

23 июль куни Москва ва Киев вакиллари Истанбулда учинчи учрашувни ўтказди, у бир соатча давом этди. Учрашув якунлари бўйича Россия делегацияси раиси Владимир Мединский музокараларнинг иккинчи раундидаги барча гуманитар келишувлар бажарилганини маълум қилди.
Бу сафар томонлар оғир яраланган ва касал одамларнинг тиббий алмашинувини доимий давом эттиришга келишиб олдилар. Россия Украина Қуролли кучларининг яна уч минг аскари жасадини Украинага топширишга тайёрлигини билдирди, шунингдек, ҳар бир томондан 1200 нафардан маҳбусларни алмашишни таклиф қилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Мединский Россия ва Украина Истанбулда нималарга келишиб олганини очиқлади