Тошкентда волейбол бўйича жаҳон чемпионати старт олди

Ўзбекистонлик ёш волейболчилар жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Тошкентда волейбол бўйича U19 ёш тоифасидаги йигитлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
“Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
В Ташкенте состоялась торжественная церемония открытия чемпионата мира U19 по волейболу
Тадбирда Халқаро волейбол федерацияси, Ўзбекистон Ички ишлар ва Спорт вазирликлари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат волейбол федерацияси раҳбарияти иштирок этди.
В Ташкенте состоялась торжественная церемония открытия чемпионата мира U19 по волейболу
Маросимда сўз олган расмийлар Ўзбекистонда жамоавий спорт турлари ривожига катта эътибор қаратилаётгани, бунинг натижасида волейбол ёшларнинг севимли спорт турига айланиб бораётгани ҳақида таъкидлашди.
Хорижлик меҳмонлар Ўзбекистон бундай нуфуздаги мусобақани юқори савияда ташкил эта олаётгани, инфратузилманинг юқори эканига алоҳида урғу беришди.
В Ташкенте состоялась торжественная церемония открытия чемпионата мира U19 по волейболу
Ўзбекистонлик ёш волейболчилар жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди. Туркияга қарши баҳс олиб борган ёшлар уч сетда ишончли ғалабага эришди.
Ўзбекистон 3 – 0 Туркия
(25:22, 25:19, 25:17).
В Ташкенте состоялась торжественная церемония открытия чемпионата мира U19 по волейболу
Тошкентда волейбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади