“ARTmosfera” кўргазмаси — ёшлар ижодининг янги нафаси

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ёшлар кунига бағишланган “ARTmosfera” кўргазмаси очилди. Унда ёш рассомлар ўз асарлари орқали жамият, табиат ва инсон ҳақидаги фикрларини баён этмоқда.
Sputnik
Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “ARTmosfera” ёшлар кўргазмасига старт берилди. Унда бир қатор олий ўқув юртлари — Миллий рассомлик ва дизайн институти, Кимё Халқаро университети, ВГИК Тошкент филиали ва бошқа ОТМлар талабалари иштирок этмоқда.
Кўргазмада рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, инсталляция, фото ва видео-арт каби турли жанрларда яратилган асарлар намойиш этилмоқда. Ёш ижодкорлар асарлари орқали инсон ва табиат, хотира ва замон, анъаналар ҳамда уларнинг замонавий талқини, шаҳар ҳаёти ва келажак каби мавзуларни ёритиб беришга ҳаракат қилишган.
Очилиш маросимида бир қатор иқтидорли иштирокчилар махсус дипломлар билан тақдирланди. Ғолиблар "Энг яхши рангтасвир", "Энг ёрқин ғоя", "Ижтимоий мавзулардаги ишланмалар" каби номинациялар бўйича танлаб олинди.
“ARTmosfera” нафақат кўргазма, балки ижод ва мулоқот майдони ҳамдир — бу ерда томошабинлар ёш рассомлар билан бевосита суҳбатлашиш ва уларнинг ишлари орқали янги фикрлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Кўргазма 10 августга қадар давом этади. Санъатни қадрлайдиган ва янги истеъдодларни кашф қилишни истайдиган барча санъат ихлосмандларини “ARTmosfera”га ташриф буюришга таклиф этамиз.
1 / 18

Ўримбой Қамбаров "Этюд". 2024, мато, мойбўёқ

2 / 18

Рушана Алимова "Жаннат". 2025, мато, мойбўёқ.

3 / 18

Тамила Бисмахова "Дугонамга эсталик учун" 2025, мато, мойбўёқ

4 / 18

Кўргазма меҳмонлари

5 / 18

Азизбек Тешабоев "Олам бўйлаб". 2025, мато, мойбўёқ

6 / 18

Камолиддин Ҳазратқулов "Чадаксой", 2024, мато, мойбўёқ

7 / 18

Сарвар Йўлдошев "Она". 2025, Мато, мойбўёқ

8 / 18

Хожиакбар Назиров Linefish. 2024, металл

9 / 18

Рушана Алимова "Мен сизни тушимда кўраман, лекин бу бизнинг сиримиз" 2025, Мато, мойбўёқ.

10 / 18

Жанубий Кореядан кўргазмага ташриф буюрган меҳмон

11 / 18

Ўримбой Қамбаров "Этюд". 2024, мато, мойбўёқ

12 / 18

Лола Ҳакимова "Ов". 2023, мато, мойбўёқ

13 / 18

Негина Кучкарова "Баҳор". 2021, мато, акрил

14 / 18

Дилобар Юнусова "Сирли оқшом". 2024, мато, мойбўёқ

15 / 18

Алексанян А, Чудова И-К, Синицина Д. "Раққосалар" 2025, аралаш техника

16 / 18

Камолиддин Ҳазратқулов "Кўксарой", 2021, мато, мойбўёқ

17 / 18

Ҳожиакбар Назиров "Хоч балиғи" 2024, металл

18 / 18

Кўргазмага ташриф буюрган талабалар