“ARTmosfera” кўргазмаси — ёшлар ижодининг янги нафаси
“ARTmosfera” кўргазмаси — ёшлар ижодининг янги нафаси
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “ARTmosfera” ёшлар кўргазмасига старт берилди. Унда бир қатор олий ўқув юртлари — Миллий рассомлик ва дизайн институти, Кимё Халқаро университети, ВГИК Тошкент филиали ва бошқа ОТМлар талабалари иштирок этмоқда.Кўргазмада рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, инсталляция, фото ва видео-арт каби турли жанрларда яратилган асарлар намойиш этилмоқда. Ёш ижодкорлар асарлари орқали инсон ва табиат, хотира ва замон, анъаналар ҳамда уларнинг замонавий талқини, шаҳар ҳаёти ва келажак каби мавзуларни ёритиб беришга ҳаракат қилишган.
Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “ARTmosfera” ёшлар кўргазмасига старт берилди. Унда бир қатор олий ўқув юртлари — Миллий рассомлик ва дизайн институти, Кимё Халқаро университети, ВГИК Тошкент филиали ва бошқа ОТМлар талабалари иштирок этмоқда.Кўргазмада рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, инсталляция, фото ва видео-арт каби турли жанрларда яратилган асарлар намойиш этилмоқда. Ёш ижодкорлар асарлари орқали инсон ва табиат, хотира ва замон, анъаналар ҳамда уларнинг замонавий талқини, шаҳар ҳаёти ва келажак каби мавзуларни ёритиб беришга ҳаракат қилишган.Очилиш маросимида бир қатор иқтидорли иштирокчилар махсус дипломлар билан тақдирланди. Ғолиблар "Энг яхши рангтасвир", "Энг ёрқин ғоя", "Ижтимоий мавзулардаги ишланмалар" каби номинациялар бўйича танлаб олинди.“ARTmosfera” нафақат кўргазма, балки ижод ва мулоқот майдони ҳамдир — бу ерда томошабинлар ёш рассомлар билан бевосита суҳбатлашиш ва уларнинг ишлари орқали янги фикрлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.Кўргазма 10 августга қадар давом этади. Санъатни қадрлайдиган ва янги истеъдодларни кашф қилишни истайдиган барча санъат ихлосмандларини “ARTmosfera”га ташриф буюришга таклиф этамиз.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ёшлар кунига бағишланган “ARTmosfera” кўргазмаси очилди. Унда ёш рассомлар ўз асарлари орқали жамият, табиат ва инсон ҳақидаги фикрларини баён этмоқда.
Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “ARTmosfera” ёшлар кўргазмасига старт берилди. Унда бир қатор олий ўқув юртлари — Миллий рассомлик ва дизайн институти, Кимё Халқаро университети, ВГИК Тошкент филиали ва бошқа ОТМлар талабалари иштирок этмоқда.
Кўргазмада рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, инсталляция, фото ва видео-арт каби турли жанрларда яратилган асарлар намойиш этилмоқда. Ёш ижодкорлар асарлари орқали инсон ва табиат, хотира ва замон, анъаналар ҳамда уларнинг замонавий талқини, шаҳар ҳаёти ва келажак каби мавзуларни ёритиб беришга ҳаракат қилишган.
Очилиш маросимида бир қатор иқтидорли иштирокчилар махсус дипломлар билан тақдирланди. Ғолиблар "Энг яхши рангтасвир", "Энг ёрқин ғоя", "Ижтимоий мавзулардаги ишланмалар" каби номинациялар бўйича танлаб олинди.
“ARTmosfera” нафақат кўргазма, балки ижод ва мулоқот майдони ҳамдир — бу ерда томошабинлар ёш рассомлар билан бевосита суҳбатлашиш ва уларнинг ишлари орқали янги фикрлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Кўргазма 10 августга қадар давом этади. Санъатни қадрлайдиган ва янги истеъдодларни кашф қилишни истайдиган барча санъат ихлосмандларини “ARTmosfera”га ташриф буюришга таклиф этамиз.