Ўзбекистонлик санъат усталари Халқаро қўғирчоқбозлар мактаби лойиҳасида иштирок этади

Биринчи қўғирчоқбозлар мактабида дунёнинг 10 мамлакатидан ёши 35 дан ошмаган 36 нафар профессионал санъаткор иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москвада Образцов номидаги Халқаро қўғирчоқбозлар мактаби очилади ва у ўз ишини 13 июлдан 2 августгача давом эттиради, дея хабар берди лойиҳа матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу мактаб турли мамлакатлар қўғирчоқ усталарини бирлаштириш ва ҳамкорлик қилиш учун ноёб ижодий профессионал платформа ҳисобланади. У Россия ва жаҳон қўғирчоқ театрининг бугуни ва келажагини яратаётган истеъдодли мутахассислар учун мўлжалланган.
Биринчи қўғирчоқбозлар мактабида дунёнинг 10 мамлакатидан ёши 35 дан ошмаган 36 нафар профессионал санъаткор иштирок этади: Россия, Арманистон, Беларусь, Иордания, Эрон, Қозоғистон, Ливан, Мексика, Мўғулистон ва Ўзбекистондан.
Қўғирчоқбозлар мактаби дастури асосий ва касбий қисмлардан иборат:
Асосий спектакль доирасида 31 июль ва 1 август кунлари "Қўғирчоқлар ва классика" ҳамда "Қўғирчоқлар ва эксперимент" йўналишларида иккита спектакль намойиш этилиши режалаштирилган.
Касбий дастур етакчи усталар, қўғирчоқ театрлари артистлари, рассомлари ва режиссёрларининг маърузалари, тренинглари, ижодий учрашувлари, маҳорат дарсларини, шунингдек, қуйидаги фанлар бўйича кундалик машғулотларни ўз ичига олади: саҳна нутқи, саҳна ҳаракати ва пластикаси, театр қўғирчоғини ясаш асослари ва қўғирчоқбозлик.
Спящая царевна
Умуман олганда, Халқаро қўғирчоқбозлар мактабида Россия Федерациясининг Образцов қўғирчоқ театри ва "Актёр" пансионатида ўтказиладиган 50 дан ортиқ тадбирлар режалаштирилган.
Али-Баба и сорок разбойников
Дунёдаги энг йирик Образцов номидаги қўғирчоқ театри томонидан илк бор амалга оширилаётган кенг кўламли мураббийлик лойиҳаси Россия Федерацияси маданият вазирлиги ва Президентнинг Маданий ташаббуслар жамғармаси кўмагида ўтказилади.