ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Янги Камолон маҳалласида бўлди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Янги Камолон
© Пресс-служба президента Узбекистана
Янги Камолон маҳалласида 4 минг 600 нафардан зиёд аҳоли яшайди. 60 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида маҳалла ёшлари иш билан банд. Бу йил ҳунармандлар маскани, дала маҳсулотлари ва қандолатчилик дўконлари, новвойхона ташкил этилди, хусусий тиббиёт пункти очилди. Натижада маҳалла ишсизликдан холи ҳудудга айланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Янги Камолон
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шу ерда Шайхонтоҳур тумани “Ислоҳотлар штаби” фаолияти тўғрисида ахборот берилди.
“Шайхонтоҳурда ҳунармандчилик азалдан бўлган. Бугун ҳам туманда одамларни иш билан, даромад билан таъминлашда бу катта манба. Шунинг учун Шайхонтоҳур мисолида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирлар режасини қабул қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари келгусида бошқарув сервис компанияси биноларини кўп қаватли қилиб қуриб, ёшлар учун касб-ҳунар ўқувлари, маиший хизмат шохобчаларини жойлаштириш бўйича кўрсатма берди. Бу ердагидек кичик кутубхоналарни бошқа маҳаллаларда ҳам ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Янги Камолон
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маҳалла айвонида аҳоли билан самимий суҳбат бўлди.
“Сўнгги йилларда кўп корхоналар очилди, иқтисодиёт ўсяпти. Шу билан бирга, ёшларимиз ҳам етишиб келяпти. Уларнинг таълим-тарбияси, соғлиги, иш ўринларини ҳозирдан ўйлашимиз керак. Шунинг учун бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция олиб келяпмиз. Бунинг ҳисобидан Шайхонтоҳурда ҳам янги-янги иш жойлари, таълим масканлари, инфратузилма иншоотлари бўлади”, - деди президент.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлди.
Шавкат Мирзиёев посетил Центр социальных услуг "Инсон" в Шайхантахурском районе Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Марказда 12 тоифадаги муҳтож инсонларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Бунинг учун муассасада замонавий шароитлар яратилган. Мурожаатларни қабул қилиш, эҳтиёжни баҳолаш, хизматни белгилаш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари инсонларга қулай тарзда йўлга қўйилган.
Шавкат Мирзиёев посетил Центр социальных услуг "Инсон" в Шайхантахурском районе Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шайхонтоҳурдаги марказда 25 нафар мутахассис ҳамда маҳаллаларда 51 нафар ижтимоий ходим фаолият кўрсатмоқда. Ногиронлиги бўлган болалар ва шахслар, ёлғиз кексалар билан манзилли тарзда иш юритилмоқда.
Шавкат Мирзиёев посетил Центр социальных услуг "Инсон" в Шайхантахурском районе Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бу ер ҳар бир инсоннинг дарди билан яшайдиган, уларни рози қиладиган даргоҳ. Бу тизим орқали жамиятимизда ижтимоий адолат, инсон қадри қарор топади”, - деди президент.
Шу ерда давлат-хусусий шериклик асосида “Имкониятлар олами” муассасаси ташкил этилган. Давлат раҳбари ундаги шароитларни ҳам кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев посетил Центр социальных услуг "Инсон" в Шайхантахурском районе Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Муассасада 3 ёшгача гўдаклар учун эрта аралашув, ногиронлиги бўлган болалар учун ижтимоий мослашув ва реабилитация, шунингдек, кундузги парвариш ва қараб туриш хизматлари ташкил этилган. Ҳозирда бу 80 га яқин инсоннинг оғирини енгил қилмоқда. Уларга 12 нафар малакали ходим меҳр-эътибор кўрсатмоқда.