ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ҳамдўстлик мамлакатлари ёш режиссёрлари лабораторияси Николай Гоголь бўйича лойиҳани тақдим этди. Бу ҳақда МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик давлатлараро жамғармаси маълум қилди.
"Бурун" (Нос) қиссасига асосланган очиқ намойиш 3 июль куни А. С. Пушкин номидаги Москва драма театри филиалида бўлиб ўтди.
“Бизнинг йўналиш - драматик театр билан аралашган новербал театр. Машғулотларнинг мақсади оптикани биз мактабдан биладиган классик материалга - Гоголнинг "Бурун"ига алмаштиришдир, ва у бизга тақдим этилганидан кўра анча мураккаброқ. Биз баъзи ёриқларни топишга ҳаракат қилмоқдамиз, улар орқали Гоголга ўтиш мумкин. У ерда ўз мантиқимизни, ўз оламимизни, ўз маъноларимизни кашф этиш. Биз синов ҳудудидамиз ва ҳозирча нимага келишимизни ўзимиз ҳам билмаймиз. "Бурун"нинг асосида нима ётгани аниқ, кейин эса кўрамиз”, — дейди режиссёр-педагог Денис Азаров.
Лаборатория 23 июнь куни А. П. Чехов номидаги XVII Халқаро театр фестивалининг таълим дастури доирасида бошланди. Уни Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси кўмагида Халқаро театр иттифоқлари конфедерацияси ўтказди.
Лабораториянинг бадиий раҳбари Пушкин номидаги театрнинг бадиий раҳбари, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист Евгений Писарев бўлди. Ўқитувчилар орасида режиссёр-педагог Денис Азаров, театр безакчиси (сценограф) Алексей Трегубов, хореограф Наталя Шурганова бор.
Улар Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон каби 9 мамлакатдан келган 18 нафар ёш режиссёр билан ишлашди.
“Мен учун режиссёрлик лабораторияси - бу ўзимга ўзим берган чақириқ. Булар янги одамлар, ўқитувчилар, режиссёрлар. Тажриба орттириш менга жуда ёқади. Қизиқарли натижани интизорлик билан кутяпман. Гарчи асосийси, бу жараён. Биз шуғулланяпмиз, ўрганяпмиз. Мен танишган йигитлар эса ажойиб ва истеъдодли. Тажриба биз билан бир умрга қолади”, — дейди ўзбекистонлик иштирокчи Сабина Асанова.
Лаборатория иштирокчилари Жаҳон серияси ва Чехов фестивалининг Москва дастуридаги спектаклларни томоша қилишди.
Маълумот учун, "Бурун" - 1832-1833 йилларда Николай Василевич Гогольтомонидан ёзилган сатирик абсурд қисса. "Бурун"да муаллиф қуруқ ва дабдабали, ташқи эффектни севувчи, юқори мартаба ва марҳамат кетидан қувувчи шахс образини кўрсатишга интилади.