Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистоннинг ЕОИИ учун билдирган таклифлари қачон амалга оширилиши айтилди

Андрей Слепнев республиканинг Евроосиё иқтисодий комиссиясидаги вакили билан Ўзбекистон ташаббуслари устида ишлашни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ўзбекистон билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи давлат сифатида кўп томонлама ҳамкорликнинг юқори даражасига муҳим аҳамият беради, деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнев.
Республика ҳукуматининг ЕИКдаги расмий вакили Фанил Қодиров билан учрашув чоғида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 27 июнь куни бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида билдирилган ташаббусларни ишлаб чиқиш ҳақида сўз борди.
Республика етакчисининг асосий таклифларидан бири Ўзбекистоннинг Евроосиё қайта суғурталаш компанияси ишига қўшилиши, шунингдек, электрон савдони ривожлантириш, товарларни идентификация воситалари билан маркировкалаш, савдода рақамли технологияларни жорий этиш доирасида алоҳида ҳамкорлик дастурларини шакллантириш билан боғлиқ эди.
"ЕИК Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон Республикаси билан кўп томонлама ҳамкорликнинг юқори даражасига муҳим аҳамият беради. Ўзбекистон томонининг амалий таклифлари ҳақида қўшимча маълумот олганимиздан сўнг, кўрсатилган масалалар бўйича дарҳол ишга киришишга тайёрлигимизни билдирамиз", — деди Слепнев.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашида қатор таклифларни илгари сурди