Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК ва АСEАН рақобат соҳасида тажриба алмашди

ЕИК Рақобат сиёсати ва давлат харидлари сиёсати департаменти директори ўринбосари Армине Акопян иштирокчиларга рақобат сиёсати, рақобатни ҳимоя қилиш ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва АСEАН рақобат блоки вакиллари “ЕОИИ ва АСEАНда рақобат сиёсати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш” онлайн семинарида рақобат соҳасида тажриба алмашди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда ЕИК рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович иштирок этди.
У Комиссиянинг Котибият ва АСEАН рақобат бўйича экспертлар гуруҳи билан ҳамкорлиги изчил ва ҳар икки томон учун фойдали бўлганини таъкидлади.
Семинар модератори, ЕИК Рақобат сиёсати ва давлат харидлари сиёсати департаменти директори ўринбосари Армине Акопян иштирокчиларга рақобат сиёсати, рақобатни ҳимоя қилиш ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.
ЕИК Монополияга қарши тартибга солиш департаменти директори Сергей Максимов Евроосиё иқтисодий комиссиясининг рақобатнинг умумий қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиш тажрибаси ҳақида гапирди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ тамаки контрабандасига қарши курашишда навигация пломбаларини қўлламоқчи