Ўзбекистон президенти ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди — фото

Меҳмонлар эътиборига Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги "Зафар" номли маданий дастур тақдим этилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 17-саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу ерга ташкилотга аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Ағдам шаҳри Озарбайжоннинг ғарбий қисмида, Қорабоғ туманида жойлашган. 2021 йилдан бошлаб шаҳар инфратузилмаси фаол тикланмоқда: янги мактаблар, болалар боғчалари, уй-жойлар, маъмурий бинолар қурилмоқда.
"Иморат" мажмуасида Қорабоғ хонлиги асосчиси Паноҳ Алихоннинг саройи ва мақбараси жойлашган. 2024 йилда мажмуа реставрация ишлари ва археологик тадқиқотлардан сўнг қайта очилди.
Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.
Етакчилар мажмуада яратилган шароитлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Меҳмонлар эътиборига Озарбайжон Қорабоғининг бой маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги "Зафар" номли маданий дастур тақдим этилди.
Мирзиёев Бокудаги Ғалаба боғига ташриф буюрди ва Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди