Мирзиёев Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони барқарор ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Президент принял исполняющего обязанности заместителя Премьер-министра Афганистана по экономическим вопросам Муллу Абдул Гани Барадара
Ўзбекистон етакчиси чегараолди савдо ва тегишли инфратузилмани янада ривожлантириш, қазиб чиқариш, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида, қурилиш материаллари тармоқларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа - Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамламоқчи