Sputnik Озарбайжоннинг Бокуда фаолиятини давом эттириши учун шароит йўқ — Кисёлев

Киселёв медиагуруҳ ходимларига қўйилган айбловларни асоссиз деб атади ва улар сохта баҳона билан ҳибсга олинганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Sputnik Озарбайжоннинг Бокуда фаолиятини давом эттириши учун шароит йўқ, деди “Россия сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Кисёлев РИА Новости агентлигига.
“Афсус билан билдирамизки, бугунги кунда Sputnik Озарбайжоннинг ушбу мамлакатда фаолиятини давом эттириши учун ҳеч қандай шароит йўқ. Агентлигимиз фаолияти йиллар давомида халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, таҳририят сиёсати тўлиқ Озарбайжон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган”, — деди у.
Киселёв медиагуруҳ ходимларига қўйилган айбловларни асоссиз деб атади ва улар сохта баҳона билан ҳибсга олинганини таъкидлади.

“Ўз навбатида, биз журналистларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланамиз”, — дея қўшимча қилди “Россия сегодня” бош директори.

Киселёв Sputnik ходимларининг Бокуда ҳибсга олинишини адолатсизлик деб атади