Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради — ташриф дастури

Ташриф дастурига мувофиқ, Бокуда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ, 2-3 июль кунлари Бокуда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.
"Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади", — дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Хивада Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда