Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни қандай кутиб олди — фото

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. "Загулба" қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев самимий кутиб олди.
1 / 9

Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.

2 / 9

Озарбайжон томонидан вазирлик раҳбарлари ва элчи.

3 / 9

Ўзбекистон томонидан вазирлик раҳбарлари ва элчи.

4 / 9

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

5 / 9
6 / 9

Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.

7 / 9

Давлат мадҳиялари янгради.

8 / 9
9 / 9

Биргаликда суратга тушишдан сўнг Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи 4 июлга қадар давом этади. Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов ташриф дастурини эълон қилганди.