Самарқанддаги иккита тоғли қишлоқ “туризм қишлоғи” мақомини олди

Шу йил охиригача вилоятнинг яна 11 та қишлоғи туризм қишлоғи мақомини олади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятидаги иккита тоғли қишлоқ расман туризм қишлоғи мақомини олди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Омонқўтон - вилоят аҳолиси орасида қадимдан машҳур бўлган хушманзара тоғ қишлоғи. Ёз ойларида қишлоқ ҳар куни 5-10 минг меҳмонни қабул қилади. Бугунги кунда бу ерда 50 тадан ортиқ оилавий меҳмон уйи, дам олиш капсулалари, савдо ва сервис шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.
Два горных села в Самаркандской области официально стали туристическими деревнями
Иккинчи қишлоқ - Оқсой. У Нуробод туманининг тоғолди ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоятнинг энг кўп зиёратгоҳларидан бири - "Ҳазрати Довуд" зиёратгоҳи билан машҳур. Қишлоқда 20 тага яқин оилавий меҳмон уйи, овқатланиш ва савдо шохобчалари ташкил этилган, Wi-Fi тармоғи ишлаб турибди, ҳамма жойда кузатув камералари ўрнатилган.
Два горных села в Самаркандской области официально стали туристическими деревнями
Sputnik Ўзбекистон мухбирига тақдим этилган маълумотларга кўра, шу йил охиригача вилоятнинг яна 11 та қишлоғи туризм қишлоғи мақомини олади. Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 4 та туризм қишлоғи ва 1 та туризм маҳалласи мавжуд.
Бу қизиқ
Ўзбекистонда кузда бориш мумкин бўлган энг чиройли жойлар — фото