TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган 64–халқаро “Гуллар фестивали” яна 2 ҳафта давом этади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Айтилишича, бу йилги фестивалда қатнашиш истагидагилар, айниқса, хорижий меҳмонлар сони кун сайин ортмоқда.
“Ҳозирга қадар айнан “Гуллар фестивали”да иштирок этиш учун Наманганга 7 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг — 712 минги хорижий давлатлардан, 3 миллион 700 нафари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, вилоятимизнинг барча туманларидан 2 миллион 600 минг нафардан зиёд нафосат ишқибозлари келдилар”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, кўп сонли иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан келиб чиқиб, ташкилий қўмита томонидан 64-халқаро “Гуллар фестивали” даврийлигини яна 2 ҳафтага узайтиришга қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, фестиваль ўз ишини 25 майда бошлаган эди.