Хитой бозорига Ўзбекистон чарм маҳсулотлари экспорти кенгайтирилади

Томонлар ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва юқори қўшилган қийматга эга Ўзбекистон чарм маҳсулотлари экспортини Хитой бозорига кенгайтиришга келишиб олдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Хитой бозорига Ўзбекистон чарм маҳсулотлари экспорти кенгайтирилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев Хитой Чарм саноати уюшмаси раиси ўринбосари Лиу Суилун билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари, Андижон ва Оҳангарон шаҳарларидаги кичик саноат зоналарида пойабзал ва чарм-галантерея маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда йирик халқаро бозорлар сари чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Халқаро брендлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида Хитойдан технолог ва дизайнер мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Томонлар ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва юқори қўшилган қийматга эга Ўзбекистон чарм маҳсулотлари экспортини Хитой бозорига кенгайтиришга келишиб олдилар.
Ўзбекистон ва Хитой ишбилармонлари 20 тадан ортиқ келишувга эришишди