ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 27 июнь куни Минск шаҳридаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудларнинг самарали алоқалари ва фаол маданий-гуманитар алмашинувни қўллаб-қувватлаш борасида биргаликда амалга оширилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.
Рабочий визит Президента Узбекистана в Беларусь завершился.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шу билан Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунига етиб, президент Тошкентга жўнаб кетди.