Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина аскарлари "қонли кадрлар" учун русийзабонларни ўлдирган

"Россия сегодня" медиа гуруҳи платформасида гувоҳликлар ўқиб эшиттирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари чет эл матбуоти келганида "қонли лавҳаларни суратга олиш" учун рус тилида сўзлашувчи фуқароларни отиб ташлаган ва бу ваҳшийликларда Россияни айблашган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси Максим Григорьев маълум қилди.
Дзержинск аҳолиси шаҳарнинг Украина истилоси остида бўлган даври ҳақида сўзлаб берди.
Максим Григорьев "Россия сегодня" медиа гуруҳи платформасида гувоҳликларни ўқиб эшиттирди:
"Аёл мушукчаларга овқат бериш учун чиқди. Бу вақтда УҚК дронни кўтариб, уни ўлдирди".
"Мен ошхонада ўтиргандим, уларнинг снаряди тўғри уйга тегди. Парчалар менга тегиб, қўлимдаги бир парча гўштни юлиб олди ва кўксимга парчалар урилди. Мен 80 ёшдаман."
"Эвакуация пайтида Украина Қуролли кучларининг ташланмалари натижасида олтита жароҳат олдим. Отам билан бувим эса ҳалок бўлишди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина ўз аскарларининг жасадларини олиб кетишдан бош тортди — Захарова