Украина ўз аскарларининг жасадларини олиб кетишдан бош тортди — Захарова

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ
/ Oбуна бўлиш
Мария Захарова: Киев режими ўз фуқароларини тириклигида ҳам, ҳалок бўлганидан кейин ҳам одам ўрнида кўрмаган.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Украина ўз аскарларининг жасадларини олиб кетишдан тўғридан-тўғри бош тортди, деди Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиоси эфирида.
“Бунга жавобан (жасадларни топшириш таклифи - Таҳр.) шунчаки ғўнғирлаш ҳам, илтимос ҳам бўлмади, масалан, Украина томонида илмий-техник салоҳият йўқлиги сабабли, бу идентификация қилиш, сақлаб қолиш, буни кейинга қолдириш ёки айтайлик, қисмларга бўлиб, партиялар бўйлаб ўтказиш ёки, айтайлик, биз ўз нуқтаи назаримиз билан аниқлашга қодир бўлганларни топширишдир. Асло ундай эмас. Тўғридан-тўғри рад этиш, бизни эмас, балки ўзиникиларни таҳқирлаш ва мазах қилишга ўтиш”, — деди у.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, ўз аскарларининг жасадларидан воз кечиш Киев режимининг неонацистик моҳиятини тасдиқлайди. Киев режими ўз фуқароларини тириклигида ҳам, ҳалок бўлганидан кейин ҳам одам ўрнида кўрмаган.
Унинг қайд этишича, улар бу одамларни қўриқлашга, уларга раҳбарлик қилишга, уларнинг оилалари ва уйларини қўриқлашга ва улар вафот этган тақдирда, уларнинг оилаларига бу қопланмайдиган йўқотишни қоплашга ваъда беришган.
“Уларни одамлар қаторига қўшишмаган, улар билан шундай муомала қилишаётганда ҳам, энг даҳшатлиси, улар ҳалок бўлганларида ҳам уларни одамлар қаторига қўшишмайди”, — дея қайд этди Захарова.
Россия ТИВ расмий вакили эфир давомида Киев режимига Украина Қуролли кучларининг ҳалок бўлган жангариларининг жасадларини Россиядан олмаслик қарорини ким берган, деган савол билан мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, бу қарорни ким қабул қилгани маълум бўлгач, ҳалок бўлганларнинг оилаларига тўланиши керак бўлган пулларни ким йўқ қилаётгани маълум бўлади.