ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан амалий ташриф билан Минск шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мамлакат етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Маълумот учун, бугун Минск халқаро кўргазмалар марказида IV Евроосиё иқтисодий форуми расман очилди. Тадбирнинг асосий мавзуси - "Евросиё иқтисодий интеграцияси стратегияси: натижалар ва истиқболлар." Форум Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕОИИ давлатлари раҳбарлари саммити) йиғилишига бағишланган.