Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо зонасини ташкил этишга оид ҳужжат тайёрланди

Ҳужжат лойиҳаси Иттифоққа аъзо мамлакатларга юборилган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасида эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳозирча кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)даги вакили ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Фанил Қодиров Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Минскдаги Евроосиё иқтисодий форуми доирасида Фанил Қодиров битим аллақачон ЕИКга киритилгани ва Иттифоққа аъзо мамлакатларга юборилганини маълум қилди.
"Ўйлайманки, ушбу келишув лойиҳаси айнан бизда қолган техник, тариф ва нотариф тўсиқларни олиб ташлашга қаратилган", — дейди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон эркин савдо зонасини яратишга тайёр ва тез орада келишув қабул қилинишига умид қилмоқда.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон қонунчиликни ЕОИИ ва ЖСТ базасига мувофиқ унификация қилиш режаларини белгилаган. Ўзбекистон ҳеч қандай қарама-қаршиликни кўрмаяпти, чунки ЕОИИ ва ЖСТнинг норматив-ҳуқуқий асослари ўхшаш.
Маълумот учун, бугун Минск халқаро кўргазмалар марказида IV Евроосиё иқтисодий форуми расман очилди. Тадбирнинг асосий мавзуси - "Евросиё иқтисодий интеграцияси стратегияси: натижалар ва истиқболлар." Форум Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕОИИ давлатлари раҳбарлари саммити) йиғилишига бағишланган.
Очилиш маросимида Беларусь бош вазири, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши раиси Александр Турчин ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев иштирок этди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади