ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Мамлакатимиз етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади", — дейилади хабарда.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.