ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия ва Украина ўртасидаги гуманитар келишувларни амалга ошириш якунланмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА новости.
Унинг сўзларига кўра, келишувлардан кейин янги музокаралар санасини белгиланади.
"Айни пайтда иккинчи раунд давомида эришилган гуманитар келишувларни амалга ошириш якунланмоқда ва шундан сўнг давом этиш саналарини белгилаш навбати келади", — деди Песков журналистларга.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Туркманистон ТИВ ходимлари, Халқаро муносабатлар институти ўқитувчилари ва талабалари олдидаги чиқиши чоғида қайд этганидек, Москва Украина можаросини узоқ муддатли тартибга солиш музокаралар йўли билан ҳал қилиниши мумкин деб ҳисоблайди.
Унинг айтишича, Москва Украина атрофидаги вазиятни ҳал қилиш контекстида дипломатик усулларни афзал кўради, аммо Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар натижасида Украина можаро туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ва ота-онаси билан алоқани йўқотган 339 нафар боланинг рўйхатини Россияга топширди.