Ўзбекистон геосиёсий кескинлик шароитида тадбиркорлар учун махсус штабни ишга туширди

Штаб экспорт ва импорт юклари ташувлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ишга туширилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонда миллий ташувчилар ҳамда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида “тезкор штаб” иш бошлади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Тезрок штаб халқаро майдонда вазиятнинг жадал ўзгариши ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик шароитида экспорт ва импорт юклари ташувлари узлуксизлигини таъминлаш, ушбу жараёнда миллий ташувчилар ҳамда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
“Тезкор штаб”да қуйидаги идоралар вакилларидан иборат:
Транспорт вазирлиги;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
Божхона қўмитаси;
Савдо-саноат палатаси;
Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ);
бошқа дахлдор идоралар.
“Халқаро ташувлар масалалари бўйича мурожаат ва таклифларини қабул қилиш учун Транспорт вазирлигининг 1167 қисқа рақамли ишонч телефони 24 соатлик иш режимига ўтказилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Telegram мессенжерида махсус бот ишга туширилди.
Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар Ўзбекистонга ҳам таъсир этиши айтилди