Маҳмуд Истамов адлия вазирига ўринбосар бўлди

Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари лавозимида ишлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Маҳмуд Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу бўйича президент тегишли қарорни имзолади, дея хабар берди ЎзА.

"Президентнинг тегишли қарори билан Маҳмуд Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди", — дейилади хабарда.

Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари лавозимида ишлаган. Шунингдек, Бухоро вилояти прокурори ва Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари, адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Истамов 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Саида Мирзиёева президент Администрацияси раҳбари бўлди — янги тайинловлар