TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Москва ҳафта давомида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи санаси аниқланишини кутмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
"Ушбу ҳафтада музокараларнинг учинчи раунди ўтказилиши бўйича аниқлик киритилишини кутмоқдамиз. Биз жараённи давом эттирмоқдамиз", — деди Песков журналистларга.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина асирлар ва ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашишда давом этмоқда.
"Биз экспертлар даражасида олиб борилаётган мулоқот доирасидаги ишларимизни давом эттирмоқдамиз. У мақсадга мувофиқ деб топилган. Истанбул музокараларининг иккинчи раундида эришилган келишувлар амалга оширилмоқда, асирлар ва жасадларни алмашиш давом этмоқда", — деди Песков журналистларга.
Унинг қайд этишича, АҚШ зарбаларидан кейин Эрондаги ядровий объектлар билан нима содир бўлганини билиш керак, бу саволлар ҳақли ташвиш уйғотади.
“Гарчи биз МАГАТЭнинг ҳозирда радиациявий ифлосланишнинг ҳеч қандай аломатлари йўқлиги ҳақидаги баёнотини эшитган бўлсак-да. Аммо буларнинг барчаси, албатта, ҳақли равишда ташвиш туғдириши мумкин бўлган масалалардир”, — деди Пусков.
Унинг айтишича, Россия барча давлатлар тинч атом саноатини ривожлантириш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидламоқда.
"Биз барча мамлакатлар тинч атомга эга бўлиш ҳуқуқига эга, атом электр станцияларини ишлатиш, тинч ядро энергияси саноатини яратиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблаймиз ва бу позицияда қатъий турамиз", — дея қайд этди у.