Эроннинг ядровий объектларига зарба бериш глобал таҳдиддир — Россия ТИВ

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗдание Министерства иностранных дел РФ в Москве
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Oбуна бўлиш
Захарова: Яқин Шарқдаги ядровий таҳдид гипотетик эмас.
TOШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Эрон ва Исроил можароси нафақат кескинлашувга, балки минтақа ва тинчлик таҳдидига олиб келади, чунки ядровий объектларга зарбалар берилмоқда ва ядровий таҳдид бу ерда амалий аҳамиятга эга. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиоси эфирида маълум қилди.
"Буларнинг барчаси (Эрон ва Исроил можароси - таҳр.) нафақат кескинлашувга, балки тинч атом ёки ядро объектларига зарбалар берилиши муносабати билан минтақа ва тинчликка бевосита таҳдид солишга олиб келади”, — деди Захарова.
Унинг таъкидлашича, Эроннинг ядровий объектларга эга бўлиш ҳуқуқи бор ва бўлади, уларга зарба бериш эса глобал таҳдиддир.
Захарованинг қўшимча қилишича, бу можарода ядровий таҳдид реал аҳамиятга эга. Бу ҳолатда мутлақо гипотетик эмас, балки амалий ўлчовга эга бўлган ядровий таҳдид ҳақида гапириш керак, дея қўшимча қилди у.
Добыча полезные ископаемых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
Эроннинг асосий қуроли ва "таҳдиди" ракета эмас — эксперт
Янгиликлар лентаси
0