TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Агар мамлакатларга БМТ Низомида мустаҳкамланган ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини ўзлари хоҳлаган тарзда талқин қилишга имкон берилса, дунёда тартибсизлик юзага келади. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров "Москва. Кремль. Путин" дастури муаллифи Павел Зарубинга маълум қилди.
Сергей Лавров Исроилнинг Эронга берган зарбаларига изоҳ берди.
“Хуллас, булар у ердаги энг катта юзсизлар, қолганлар эса Макрон айтганидек, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга дейди. Нимадан ўзини ҳимоя қилиш? Агар ҳар бир мамлакатга БМТ Низомида мустаҳкамланган ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини "Мен ўз ҳуқуқимни қачон қўллашни ўзим ҳал қиламан ва БМТ Низомига қарамайман" деб талқин қилишга рухсат берилса, бу, албатта, дунё тартиби эмас, балки тўлиқ тартибсизлик бўлади”, — дея тушунтирди Лавров.