Оксана Чусовитина Жаҳон челленж кубогида кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кун 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Жаҳон челленж кубогида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўтказилмоқда. 14 мамлакатдан 60 нафар спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
В Ташкенте проходят соревнования World Challenge Cup по спортивной гимнастике.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кун 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Хусусан, 50 ёшни қарши олган Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медаль билан тақдирланди.
В Ташкенте проходят соревнования World Challenge Cup по спортивной гимнастике.
Олтин медаль:
Абдулазиз Мирвалиев (эркин машқ);
Аҳрорхон Темирхонов (ҳалқа).
Кумуш медаль:
Оксана Чусовитина (таяниб сакраш);
Равшан Комилжонов (от устида машқ);
Ҳумоюн Исломов (эркин машқ).
Бронза медаль:
Шаҳинабону Юсуфова (таяниб сакраш).
В Ташкенте проходят соревнования World Challenge Cup по спортивной гимнастике.
Бугун яна бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида олтин медалга эга чиқди