Ўзбекистонда технологик “сакраш” кузатилаётгани айтилди

Шу йилнинг беш ойида саноат 6,4 фоиз ўсган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Кашкадарьинскую область.
Қайд этилишича, бутун республикада технологик “сакраш” кузатилмоқда. Хусусан, шу йилнинг беш ойида саноат 6,4 фоиз ўсган, бу соҳада экспорт 6 миллиард доллардан ошган.
“Бунда Қашқадарё саноатининг ҳиссаси катта. Қарши шаҳридаги “Alp texno servis” шундай экспортчи корхоналардан бири. Қиймати 10 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа электр техникаси йўналишида глобал етказиб бериш занжирида ўрин топган. Корхона хорижий “TСL”, “HOFFMANN” брендлари учун буюртмалар тайёрлаб бермоқда. Шунингдек, маҳаллий SMART брендига асос солинган. Шу номлар остида йилига 500 минг донагача телевизор ва электрон платалар ишлаб чиқарилмоқда”, — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Кашкадарьинскую область.
Маҳсулотлар юқори технологик, сифати ва дизайни бозор талабига мос. Шу боис 70 фоиз товарлар экспортга йўналтирилмоқда. Ўтган йили 2 миллион доллардан зиёд экспорт қилинган. Бу йилги режа 10 миллион доллар.
Давлат раҳбари бу тармоқни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Кашкадарьинскую область.
“Бу соҳада тажриба орттирдик, ташқи бозорга йўл топдик. Энди бу корхонани кенгайтириш керак. Одамзот бор экан, бундай маҳсулотларга талаб бўлади. Фақат сифат ва номенклатура бўйича ўсиш, рақобатбардош бўлиш зарур”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Кашкадарьинскую область.
Ҳозир корхонада маҳаллийлаштириш бўйича кўрсаткич 50 фоиздан ошган. Келгусида 20 миллион долларлик яна 4 та лойиҳани амалга ошириб, чангютгич, электр чойнак, ҳаво совутгич, вентилятор ишлаб чиқариш режалаштирилган. Буларнинг натижасида йилига 30 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.
Корхонада 200 киши иш билан таъминланган. Қарши давлат техника университети билан дуал таълим йўлга қўйилган.